Ўзбекистон | 11:04 / 04.11.2022
3247
1 дақиқада ўқилади

БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти навбатдаги сессияси Самарқандда ўтказилади

Уммоннинг туризм соҳасига ихтисослашган Wejhatt газетаси интернет саҳифасида Ўзбекистон зиёрат туризм соҳасидаги имкониятларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Kun.uz

Газетхонлар эътиборига Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан амалга оширилаётган амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, мамлакатга саёҳат қилишга қизиқиш ошаётган ислом давлатлари билан ривожлантирилаётган ҳамкорлик, соҳага жорий қилинаётган инновацион ечимлар тўғрисидаги маълумот ҳавола этилган.

“Ўзбекистон кўплаб давлатлар фуқароларига тақдим этилаётган визасиз кириш тартиби ва саёҳат қилиш учун яратилаётган қулайликлар бўйича етакчи туристик ҳудуд мақомига эга бўлмоқда. 65 та давлат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз кириш 77 та давлат фуқаролари учун эса соддалаштирилган электрон виза тизимларини жорий этилгани саёҳатчиларга қўшимча имтиёзлар бермоқда”, деб ёзган муаллиф.

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан Хива шаҳри “Ислом олами туризм пойтахти” этиб сайлангани, БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти навбатдаги сессияси 2023 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилиши маълум қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид