Ўзбекистон | 11:12 / 04.11.2022
10750
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари ёмғирли об-ҳаво кутиляпти

Ўзбекистон ҳудудига нисбатан юқори ҳарорат фонида Каспий денгизи, Туркманистон ва Эрон ҳудудларидан нам булутли массивлар кириб келиши давом этади.

Фото: Kun.uz

Бугун Ўзбекистон жанубий вилоятлари ва Фарғона водийсида жадал ёмғирлар ёғади. Қолган ҳудудларда фақат баъзи жойларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртага ҳудуд катта қисмида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши сақланиб туради. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кун иккинчи ярмида ёмғир ёғади.

Якшанба куни республика ҳудуди катта қисмида яна ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кузатилади. Баланд тоғларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика шимолида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ушбу кунларда ҳарорат фони деярли ўзгармайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ атрофида бўлади.

Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Мавзуга оид