Ўзбекистон | 17:00 / 06.11.2022
24284
2 дақиқада ўқилади

Chevrolet Tracker тўрт миллионинчи автомобиль бўлди

Фото: UzAuto Motors

5 ноябрь куни UzAuto Motors жамоаси учун алоҳида ўзгача кун бўлиб муҳрланди. Завод конвееридан тўрт миллионинчи автомобил чиқди.

Фото: UzAuto Motors

Ушбу автомобил Асака автозаводида жорий йилнинг июл ойидан ишлаб чиқарилиши бошланган маҳаллий кроссовер Сhevrolet Tracker бўлгани рамзий маънога эга. 

Бундай натижага саноат таркибидаги барча корхона жамоасининг профессионал ва мувофиқлаштирилган иши туфайли эришилди. Корхона конвеерларида нафақат автомобил, балки кўплаб бутловчи қисмлар чиқарилади. UzAuto Motors’нинг бу ютуғи нафақат Асакада, балки Тошкентда двигател ишлаб чиқариладиган UzAuto Motors Powertrain заводида, UzAuto Motors’нинг Хоразм вилояти Питнакдаги заводида, шунингдек, автомобиллар учун турли хил бутловчи қисмларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда ҳам нишонланмоқда. 

Фото: UzAuto Motors

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бундан олдинги 3 000 000-автомобилга эришиш учун 22 йил керак бўлди. 4 000 000 га эришиш учун атиги 4 йил етди. Буларнинг барчаси автомобилсозлик саноатининг трансформация қилингани ва ишлаб чиқариш қувватини ошириш, модернизация қилиш, шунингдек, маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш туфайли амалга оширилди. 

Фото: UzAuto Motors

Кўп ишлар қилинди, аммо ҳали қилиниши керак бўлган ишлар ҳам талайгина. 2023йилда компания 500 000 автомобил ишлаб чиқаришни мақсад қилиб қўйди, кейинчалик бу кўрсаткич 1 000 000га кўтарилади. Олдинда бизни энг кутилган Chevrolet Onix автомобилини ишлаб чиқариш ва Марказий Осиё мамлакатларида янада кенгайтириш кутмоқда. Вазифа қийин, аммо буни мамлакат раҳбарининг кўмаги ҳамда бутун саноат жамоасининг фидокорона меҳнати туфайли амалга ошириш мумкин.

Реклама

Мавзуга оид