Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Доналд Лу Ўзбекистонга келади
Ташриф Доналд Лунинг Туркманистонга ташрифи билан бошланган Марказий Осиё мамлакатларига сафари доирасида амалга оширилади.
АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу 6—11 ноябрь кунлари Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради.
Туркманистонда давлат котиби ёрдамчиси Лу алмашинув дастури битирувчилари ва юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашиб, қатор икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.
Сўнгра делегация Ўзбекистонга келади ва бу ерда ҳукумат расмийлари, шунингдек, фуқаролик жамияти ва маданий гуруҳлар билан аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш, дин ва эътиқод эркинлигини қўллаб-қувватлашини билдириш мақсадида учрашади.
Қозоғистонда давлат котиби ёрдамчиси Лу иқтисодий ва бизнес раҳбарлари билан учрашиб, Марказий Осиёнинг иқтисодий барқарорлиги ва минтақавий алоқаларни муҳокама қилади, шунингдек, Қозоғистон келажагини шакллантиришда уларнинг ҳаётий ролини қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқаролик жамияти етакчилари билан учрашади.
Давлат котиби ёрдамчиси Лу минтақада бўлганида Марказий Осиёда Иқтисодий барқарорлик ташаббусининг бошланишини муҳокама қилади. Ушбу ташаббус орқали Қўшма Штатлар минтақавий савдо йўллари ва салоҳиятни мустаҳкамлаш, малакали ишчи кучини ўқитиш ва тайёрлаш ҳамда Марказий Осиёга халқаро сармояларни жалб қилиш учун 25 миллион доллар ажратади.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026