Спорт | 19:42 / 07.11.2022
22813
1 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» клуби сотувга қўйилди

Американинг FSG компанияси «Ливерпуль» клубини сотувга қўйди.

Фото: Getty Images

The Athletic хабарига кўра, клубга эгалик қилувчи Fenway Sports Group «қизиллар» бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Компания аллақачон тақдимот тайёрлаб, клубни сотиб олишга қизиққан инвесторларга юбормоқчи. Қайд этилишича, клубни сотишга Goldman Sachs ва Morgan Stanley банклари ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Fenway Sports Group компанияси 2010 йилдан буён «Ливерпул»га эгалик қилиб келмоқда. Жамоа ушбу компания эгалиги даврида 30 йил ичида илк марта АПЛ чемпионлиги ва Европа Чемпионлар лигасида зафар қучди.

Мавзуга оид