Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МЧЖ таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади
Корпоратив муносабатлар ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
2022 йил 1 декабрдан тижорат ташкилотлари фаолиятида қуйидаги талаблар бекор қилинади:
қуйидаги ташкилотларда ички аудитни ташкил этиш: масъулияти чекланган жамиятлар; активларининг баланс қиймати БҲМ 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари; МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш; МЧЖнинг вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш; МЧЖда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг камида 15 фоизи этиб белгилаш.
2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади. 2023 йил 1 апрелдан: МЧЖ устав фондига қўшиладиган, қиймати БҲМ 10 минг бараваридан кўп пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас; юридик шахслар қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади.
2023 йил 1 июлдан хўжалик жамиятининг филиаллари, ваколатхоналари ташкил этилганлиги ва унинг устав фонди шакллантирилганлиги ҳамда тўловга қобилиятсизлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да эълон қилинади.