Ўзбекистон | 12:19 / 12.11.2022
12984
3 дақиқада ўқилади

13 ноябр куни айрим ҳудудларга туман тушиши мумкин

Республика Гидрометеорология маркази 13 ноябр куни кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда эса 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади (ёмғир, қор). Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид