Ўзбекистон | 09:02 / 14.11.2022
2973
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Ҳиндистон шоли етиштириш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказади

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси вакиллари шу кунларда бўлиб ўтаётган Ҳиндистон халқаро агро ярмаркаси (India International Agro Trade Fair - AgroWorld 2022) билан яқиндан танишди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Фото: Dreamstime

Ҳиндистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги палатаси билан ҳамкорлик ўзаро манфаатли йўналишларидан бири сифатида шоли етиштириш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, икки давлат фермерлари ўртасида тажриба алмашиш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Шу билан бирга, мамлакат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳўл ва қуритилган мевалар ҳамда дуккакли экинлар учун Ҳиндистон бозоридан салоҳиятли харидорлар топиш, янги экспорт шартномаларини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

Жорий йил 28 июлда Деҳлида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Ҳиндистон ҳукуматлараро комиссияси 13-йиғилиши доирасида бўлиб ўтган музокаралар натижасида ҳинд томони билан 2022 йил сентябрь ойидан мамлакатда етиштирилган узум, гилос ва олхўри маҳсулотларига Ҳиндистон бозорига олиб кириш учун фитосанитария рухсатномаларини олишга эришилган эди. 

Навбатдаги босқичда қатор бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари: аччиқ қалампир, анор, хурмо, олма, бодом ва помидорга тегишли рухсатномалар олиниши кутилмоқда.

Мавзуга оид