Фан-техника | 17:38 / 16.11.2022
80827
5 дақиқада ўқилади

10 та энг яхши арзон смартфонлар рейтинги

Смартфонлар энг яхши ёрдамчиларимизга айланиб улгурган. Талаб даражасида ишлаши билан бир қаторда мақбул нархларда бўлса яна яхши. Қуйида сизга энг яхши ва арзон нархлардаги смартфонлар ўнталигини тақдим этамиз.

1.Realme С11

Фото: Realme

Ушбу қурилманинг олд томонида 6,5 ​​дюймли дисплей жойлашган бўлиб, у аслида қурилма олд қисмининг 90 фоизини эгаллайди. Орқа томонда сиз 13 мегапикселли жуда катта асосий сенсорни ўз ичига олган иккита камерани топишингиз мумкин, шунингдек, 2 мегапикселли сенсор ҳам мавжуд. Бундан ташқари, моделнинг асосий афзаллиги кечалари тасвирларни қайта ишлаш учун махсус алгоритмларни ўз ичига олган Super Nightscape режимидир.

2. Vivo Y21

Фото: market.yandex.ru

Чекланган бюджетга эга бўлганлар учун смартфон. Камчиликни фақат заиф процессорда топишингиз мумкин. Агар сиз замонавий 3D ўйинларни яхши кўрсангиз, бу сизнинг телефонингиз эмас. Агар сиз шунчаки мессенжерларда суҳбатлашсангиз, қўнғироқ қилсангиз ва интернетдан фойдалансангиз, ҳамма нарса ишлайди.

 3. Alсatel 1SE 5030D

Фото: Alsatel

Гаджет ажойиб яшил рангда, шунингдек, кулранг орқа панели мавжуд. У 720 × 1520 пикселли 6,22 дюймли IPS-дисплейга эга. Ичкарида 1,6 гигагерцли Spreadtrum SC9863 саккиз ядроли процессор, 3 Гб тезкор хотира ва 32 Гб кенгайтириладиган ички хотира мавжуд.

4. BQ BQ-6630L Magiс L

Фото: BQ

Ушбу смартфоннинг асосий афзалликлари - 6,53 дюймли IPS экран ва 8 мегапикселли олд камера. Дисплейнинг юпқа ён рамкалари мультимедиа контентини қулай кўришни таъминлайди, шу билан бирга қурилма ихчам бўлиб қолади. Unisoc SC9863A процессори қурилма тезлиги учун жавобгардир. Қурилмада 3 ГБ оператив хотира, 32 ГБ диск, microSD слоти, 4920 мА/соат аккумулятор мавжуд бўлиб, у видеоларни томоша қилиш ва 4G интернетдан фойдаланишда яхши автономияни таъминлайди.

5. Itel А48

Фото: Itel

Ҳиндистон бренди Itel қурилмаси ихчам ўлчамли ва диагонали 6,1 дюймли катта дисплейга эга. Телефоннинг орқа қопқоғи олинадиган, унинг орқасида алмаштириладиган 3000 мА / соат батарея жойлашган. Тўлиқ заряд 2-3 кунлик фойдаланиш учун eтарли. Бундан ташқари, қурилма бармоқ излари сканери ва юзни очиш функциясига эга. Асосий ва олд камералар яхши ёруғликда қониқарли суратга олишади, лекин қоронғида суратлар сифатсиз бўлади.

6 Nokia 2.4

Фото: Nokia

Ушбу модель 6,5 дюймли IPS-дисплей билан жиҳозланган, уни рамкасиз деб аташ мумкин: пастки қисмида логотипли кичик «ияк» мавжуд. 8 мегапикселли олд камера дисплей марказидаги кўз ёши шаклидаги кесикда яширинган. Ички қисмларга келсак, 3 ГБ оператив хотира ва 64 ГБ диск мавжуд.

7. Redmi Note 9Т

Фото: market.yandex.ru

Қурилма 1080 × 2340 пиксел (395 ппи) ўлчамли 6,53 дюймли катта IPS-дисплей билан жиҳозланган. Унинг юқори чап бурчагидаги кичик тешикда ф/2,25 максимал диафрагма билан 13 мегапикселли селфи камераси жойлашган. Қурилманинг ён томонида ёқиш/ўчириш тугмаси ичига бармоқ излари сканери ўрнатилган. Redmi Note 9Т орқа томонида учта камера блоки мавжуд.

8. Blackview А100

Фото: market.yandex.ru

Blackview А100 ўзига хос қурилма бўлиб, у зарбага чидамли. Бренд ичида классик мобил телефонлар қатори мавжуд. Ва А100 модели жуда яхши. Бугунги кунда ўрта-паст нарх сегментидаги гаджетларда у ўзини жуда яхши кўрсатмоқда. Камералар нархига мос келади. Муаммосиз зарядлаш бутун иш куни учун етарли бўлади.

 9. Realme Narzo 50А

Фото: market.yandex.ru

6000 мА / соат кучли батареяга эга қурилма. Бир қувватлантирилганда ўртача икки кун ишлайди. Г85 чипи барча замонавий иловалар ва ўйинларни яхши бошқаради. Тўғри, 3D шоотер ва пойга ўйинлари фақат ўртача график созламаларида яхши ишлайди. Нархлари оддий фойдаланувчи учун ажойиб имконият.

10. Vivo Y31

Фото: market.yandex.ru

Mессенжер, янгиликлар ўқиш ва интернет учун қулай. Мақбул нархда эканлигига қарамай, ушбу моделдаги камера яхши суратга олади. Ҳатто видео ҳам чакки эмас. Телефон карнайидан чиқадиган овоз ажойиб. Фойдаланувчилар дисплейнинг сифати яхши эканини ҳам қайд этишади.

Мавзуга оид