«Божхона-сервис» давлат муассасасининг вазифалари белгиланди

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги “Божхона-сервис” давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
“Божхона-сервис” давлат муассасаси асосий вазифалари:
- давлат ташкилотлари ва декларантлар учун шартнома асосида божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларни тузиш, давлат божхона хизмати органларига тақдим этиш ҳамда товарларга доир божхона расмийлаштируви бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш;
- чегара ўтказиш пунктларини назорат-техник воситалар билан жиҳозлаш, уларга сервис хизматлар кўрсатиш ва таъмирлаш, ушбу воситалардан фойдаланганлик учун пулли хизматлар кўрсатиш;
- чегара ўтказиш пунктлари ва уларга туташ ҳудудларда автотураргоҳлар ташкил этиш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган консалтинг хизматларини кўрсатиш;
- давлат божхона хизмати органларига тегишли бўлган бино ва омборларда шартнома асосида божхона омборлари фаолиятини ташкил этиш, божхона омборларида товарларни сақлаш, юклаш, тушириш хизматларини кўрсатиш ҳамда бошқа юк операцияларини амалга ошириш;
- божхона назорати зонасида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
- қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат божхона хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлаш ва сотиш (қонунчилик ҳужжатларида бошқа давлат органларга бериладиган мол-мулклар бундан мустасно);
- шахс давлат фойдасига воз кечиш тўғрисидаги қарори асосида олинган товарлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сотилишини ташкил этиш ва бошқалар).
“Божхона-сервис” давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бўлимлари бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 245 нафарни ташкил этади.
2023 йил 1 апрелга қадар давлат божхона хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкларни: электрон савдо платформалари ва савдо ярмаркалари орқали сотиш амалиётини жорий этиш; сотиш учун аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектларини жалб этиш; қабул қилиб олиш, сақлаш ва сотишгача бўлган жараёнларни “онлайн” режимда мониторинг қилиш имконини берувчи ахборот тизимини ишга тушириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида

11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади

20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин

09:31 / 21.02.2025