Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво эълон қилинди
Бугун республика ҳудудига жанубий циклон кириб келиши кутилмоқда, бунинг ҳисобига республика шимоли-ғарбий ҳудудларида ёмғир кучсиз, жанубий ва марказий ҳудудларда эса ўртача ёғади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво 14-17 даража илиққача кўтарилади, бу ушбу куннинг меъёрий қийматларига яқиндир.
Эртага республика катта қисмида ёмғирли об-ҳаво сақланиб туради, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши сабабли кўринувчанлик ёмонлашиши мумкин. Айрим ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача эсиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқни, кундузи 10-15 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
11:37 / 22.06.2026
Ҳафта давомида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
11:03 / 19.06.2026