Жаҳон | 18:12 / 21.11.2022
8639
1 дақиқада ўқилади

СИ тизимида янги бирликлар пайдо бўлди - Ернинг оғирлиги 6 роннаграмм

Сўнгги 30 йилда биринчи марта Халқаро бирликлар тизимига (СИ) янги атамалар қўшилди.

Фото: AP

Жумладан, тўртта янги префикс: ронна (ronna, 1027 ёки 27 та нолга эга рақам), ва кветта (quetta, 1030), шунингдек, ронто (ronto, 10-27) ва квекто (quecto, 10-30).

Янги префиксларнинг қабул қилиниши Буюк Британиянинг Миллий физика лабораторияси томонидан тасдиқланди. Оғирликлар ва ўлчовлар бўйича 27 Бош конференцияда иштирок этган дунё олимлари ва ҳукумат вакиллари буни ёқлаб овоз беришди.

Ҳозирда янги префикслардан Ернинг оғирлигини ифодалаш учун фойдаланиш мумкин, бу тахминан 6 роннаграмм, Юпитер эса тахминан 2 кветтаграммга тенг. Шкаланинг бошқа томонида жуда кичик массага эга жисмлар туради, масалан, электроннинг массаси 1 ронтограмм, мобил телефонда сақланадиган бир бит маълумот эса 1 квектограммга тенг.

Олимларнинг таъкидлашича, янги префикслар дунёнинг катта ва кичик рақамларга бўлган эҳтиёжини камида 20-25 йил двомида қондириши керак.

Сўнгги марта СИ тизимига 1991 йилда зетта (1021) ва йотта (1024) атамалари киритилган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти