07:47 / 23.11.2022
5393

«Укрэнерго»: деярли барча йирик ИЭС ва ГЭС шикастланган

Россиянинг Украинани ўққа тутиши натижасида деярли барча йирик иссиқлик электр станциялари ва гидроэлектр станциялари зарар кўрди. Бу ҳақда «Укрэнерго» МЭК бошқаруви раҳбари Владимир Кудрицкий брифингда маълум қилди. 

Фото: AP

«Охирги ҳужумдан сўнг бизда деярли барча иссиқлик ва гидроэлектр станциялари зарар кўрди. Яъни, кўламини ва нима билан ишлашимиз кераклигини тушунишингиз учун, агар биз катта иссиқлик ва гидроэнергетика объектлари ҳақида гапираётган бўлсак, унда деярли барча иссиқлик ва гидроэнергетика ишлаб чиқаришлари ракета зарбаларига учради», - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради "Интерфакс-Украина".

Кудрицкий, шунингдек, Украинада зарар етмаган «Укрэнерго» тармоқ нимстанциялари деярли қолмаганини айтди

«Яъни, ҳар бир муҳим нимстанцияга бирор нарса учиб келди, баъзилари ҳатто бир неча марта, уч, беш ва ҳатто саккиз марта зарбага учради. Шунинг учун вайронагарчилик кўлами жуда катта», деди у.

Бундан олдин Россия қўшинлари 22 октябр, шанба куни Украина ғарбий минтақалари магистраль тармоқларининг энергетика объектларига навбатдаги ракета ҳужумини амалга оширганди. 

«Зарар кўлами 10-12 октябрь кунлари содир бўлган ҳужум оқибатлари билан тенг ёки ҳатто ундан ҳам ошиб кетиши мумкин», — деб хабар берди «Укрэнерго» миллий энергетика компанияси.

Компания маълумотларига кўра, фавқулодда вазиятлар давлат хизмати қутқарувчилари ракета зарбалари оқибатларини бартараф этиши билан «Укрэнерго»нинг таъмирлаш бригадалари тиклаш ишларини бошлайди. Қайд этилишича, шу пайтгача электр энергиясисиз қолган ҳудудларда электр таъминотини тезроқ тиклаш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.

Киев ва 10 та област: Киев, Чернигов, Черкаси, Житомир, Суми, Харкив, Полтава, Днипропетровск, Запорижжя ва Кировохрадда электр таъминоти мажбурий равишда чекланди. «Истеъмол чекловлари тармоқлардаги юкни камайтириш ва электр тармоқлари террорчилик ракета ҳужумлари натижасида шикастланганидан кейин такрорий носозликлар олдини олиш учун зарур», - дейилади «Укрэнерго» баёнотида.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top