Жаҳон | 20:14 / 26.11.2022
7759
2 дақиқада ўқилади

Бразилияда Apple смартфонлари дўконлардан мусодара қилинмоқда 

Apple компанияси маҳаллий ҳокимият талабларига қарамай, янги iPhone қутисига қувватлантирувчи қурилмани қўшмаяпти. 

Фото: Reuters

Бразилия ҳукумати чакана савдо дўконларидан iPhone смартфонларини мусодара қилишни бошлади. Бунинг сабаби шуки, Apple компанияси Бразилияда смартфонларни қувватлантирувчи қурилмасиз (зарядчиксиз) сотмаслик ҳақидаги талабни бажармаяпти. 

Аввалроқ, маҳаллий ҳокимият Apple компаниясини ушбу талабни бажармагани учун 19 миллион доллар миқдорида жаримага тортди ва смартфонларни қувватлантирувчи қурилма билан сотиш мажбуриятини юклаган эди. Бироқ компания барибир талабни бажармади. 

Шундан сўнг, Бразилия Адлия вазирлиги «Detente» операциясини бошлади ва чакана савдо дўконларидан юзлаб смартфонларни мусодара қилди. 

Apple компанияси аллақачон вазиятга муносабат билдирган ва судга мурожаат қилмоқчи экани ҳақида хабар берган. Шунингдек, ҳукуматдан суд маҳкамалари тугагунга қадар, смартфонларни сотишга рухсат сўраган. 

Apple компанияси iPhone 12 чиқарилганидан кейин, смартфон тўпламига қувватлантирувчи қурилмани киритишни тўхтатган эди. Бунинг сабаби сифатида углерод чиқиндиларини камайтириш айтилди. Бироқ, Бразилия расмийлари компаниянинг табиатни қайғураётгани ҳақидаги даъволарига ишонмаяпти ва истеъмолчиларга зарядловчи қурилмаларни мажбурий сотиб олишни юклаганликда айбламоқда. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид