Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2022. Англия АҚШга қарши қийин баҳсда дуранг ўйнади
Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида В гуруҳида 2-тур баҳслари якунига етди.
Англия (4) ва АҚШ (2) миллий жамоалари ўртасидаги тенгма-тенг курашлар остида ўтган беллашувда ҳисоб очилмади.
Гуруҳнинг биринчи ўйинида Эрон (3) қўшиб берилган дақиқалардаги голлар эвазига Уэльсдан (1) 2:0 ҳисобида устун келганди.
Сўнгги тур олдидан барча жамоада плей-оффга чиқиш имконияти бор. 29 ноябр куни бўлиб ўтадиган 3-турда Англия Уэльс билан Британия дербисини ўтказса, АҚШ Эронга қарши принципиал тўқнашувда майдонга тушади.
ЖЧ-2022. 3-тур. В гуруҳи
Англия — АҚШ 0:0
25 ноябр, «Ал Байт»
Англия – Пикфорд, Триппьер, Магуайр, Стоунз, Шоу, Райс, Маунт, Сака (Рэшфорд, 78), Беллингем (Ҳендерсон, 69), Кейн, Стерлинг (Грилиш, 68).
АҚШ – Тернер, Дест (Мур, 78), Рим, Циммерман, Робинсон, Маккенни (Ааронсон, 77), Пулишич, Адамс, Муса, Райт (Саржент, 83), Веа (Рейна, 83).
Мавзуга оид
02:08 / 11.12.2022
ЖЧ-2022. Франция Англияни мағлубиятга учратиб, яримфиналнинг сўнгги иштирокчисига айланди
02:00 / 05.12.2022
ЖЧ-2022. Англия Сенегални йирик ҳисобда мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди
02:13 / 30.11.2022
ЖЧ-2022. Англия Уэльсни, АҚШ Эронни мағлуб этиб 1/8 финалга йўлланма олди
20:30 / 10.06.2021