19:03 / 26.11.2022
19067

Қирғизистон президентидан қурултойда компютер ўйнамаслик сўралди

Қирғизистон Миллий қурултойида Манас вилоятидан келган делегат Туратбек Малиев президент Садир Жапаровдан компютер ўйнамасликни сўради.

Фото: AP

Йиғилиш иштирокчиси ижтимоий лойиҳалар билан шуғулланишини, ҳудудда спорт мажмуаси қурганини айтди. Бу пайтда давлат раҳбари электрон планшетга қараб ўтирганди.

«2014 йилдан бери қирғиз кураши бўйича турнир ўтказиб келаман. Муҳтарам, Садир Нурғожоевич, менга қаранг. Мен сизга спортчи сифатида мурожаат қиляпман, лекин сиз компютер ўйнаяпсиз. Кечирасиз», - деди кекса делегат.

- Сўзларингизни ёзиб ўтирган эдим, - деди Садир Жапаров.

Делегат билан президентнинг бу сўзлари қурултой иштирокчиларини кулдириб юборди.

Top