Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.
Фото: Kun.uz
2022 йил январь-октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди – 7,5 млрд доллар, экспорт – 2,2 млрд доллар, импорт 5,3 млрд доллар.
Ундан кейинги ўринлардан ташқи савдо айланмаси мос равишда 7,4 млрд ҳамда 3,7 млрд долларни ташкил этган Россия (7,4 млрд, экспорт – 2,5 млрд, импорт 4,9 млрд доллар) ва Қозоғистон (3,7 млрд, экспорт – 1,1 млрд, импорт 2,6 млрд доллар) жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- Туркия – 2,7 млрд, экспорт – 1,3 млрд, импорт 1,4 млрд доллар;
- Корея – 1,9 млрд, экспорт – 42 млн, импорт 1,9 млрд доллар;
- Қирғизистон – 990 млн, экспорт – 773 млн, импорт 217 млн доллар;
- Германия – 870,4 млн, экспорт – 81 млн, импорт 789,4 млн доллар;
- Туркманистон – 614 млн, экспорт – 170,6 млн, импорт 443,5 млн доллар;
- Афғонистон – 586,5 млн, экспорт – 579,2 млн, импорт 7,3 млн доллар;
- Ҳиндистон – 559,3 млн, экспорт – 29,3 млн, импорт 530 млн доллар.
Мавзуга оид
13:18 / 01.12.2025
Ўзбекистон Бангладеш компаниялари учун транзит ва ишлаб чиқариш ҳаби бўлиши мумкин
15:38 / 26.11.2025
Истеъмол бозори ўсмоқда: чакана ва улгуржи савдо ҳажми кескин кўпайди
09:44 / 20.11.2025
Хитой яна Германиянинг асосий савдо ҳамкорига айланди
13:26 / 19.11.2025