"Solar Nature" компанияси "Let's build a green future" конференциясини ўтказди
"Solar Nature" компанияси томонидан ташкил этилган "Let's build a green future" конференцияси кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.
Мазкур конференция Ўзбекистонда қуёш энергияси салоҳияти ва ундан фойдаланишга бағишланди.
Конференция давомида мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларида қуёш энергиясидан фойдаланишни ривожлантириш ва жорий этиш масалалари "Solar Nature" маҳаллий компанияси томонидан муҳокама қилинди.
Шунингдек, "Longi" компанияси ўзининг янги инновацион маҳсулоти - янги авлод қуёш панелларини тақдим этди.
Конференциянинг барча иштирокчилари мутахассисларга ўз саволларини бериш ва муваффақиятли тадбиркорлар билан мулоқот қилиш ҳамда бебаҳо маълумотлар олиш имконига эга бўлдилар.
"Solar Nature" компанияси конференцияда иштирок этган барча ҳамкорлар ва меҳмонларга чуқур миннатдорчилик билдиради!
Маълумот учун:
Web - саҳифа: http://solarnature.uz/
Тел.: +998 99 788 00 30, +998 55 500 99 90
Telegram: Solarnaturegroup