Электр нархининг ҳадеб ошиб кетаверишидан хуноб бўляпсизми? Solar Nature сиз учун ҳар томонлама қулай таклифни тақдим этади. Тежамкор, қулай, зарарсиз энергиядан қулай нархларда фойдаланиш имконини берувчи Solar Nature МЧЖ 2014 йилдан бери Ўзбекистон ҳудудида тикланувчи энергия манбаларини татбиқ қилиш билан фаол шуғулланиб келади. Мутлақо зарарсиз, экологик тоза, ва энг муҳими, бепул бўлган қуёш нурларини қўллаш орқали истаганча энергиядан фойдаланишингиз мумкин.

Solar Nature сизга қуйидаги турдаги маҳсулотларни тақдим этади:

  • Қуёш фотоэлектрик станциялари;
  • Қуёш сув иситкичлари;
  • Шамол электростанциялари;
  • Қуёш энергияси билан ишловчи кўча чироқлари.

Нима учун айнан Solar Nature? Чунки...

Solar Nature қуёш панеллари – ишончли ва қулай

Таққослаб кўринг: қуёш панелларини харид қилиш ва жиҳозлаш учун бир марта харажат қиласиз. Аммо уларнинг хизматидан кейинчалик бутун умр, чекловларсиз фойдаланишингиз мумкин. Ортиқча харажатга ҳам, электр энергиясини иқтисод қилиш ҳақида бош қотиришга ҳам ҳожат йўқ.

Қуёш батареялари истеъмолга кириб келганидан бери ўз тарихи мобайнида ҳар томонлама қулай ва тежамкор эканлигини исботлади. Унда қўлланиладиган фотоэлементлар космик дастурларда, сунъий йўлдошлар учун энергия манбаи сифатида ҳам ишлатилади. Агар фотоэлементлар бўлмаганида космосда йўлдошларни тузатиш нафақат қийин, балки мутлақо имконсиз бўларди.

Solar Nature қуёш панеллари – зарарсиз

Қуёш батареялари электр манбаи сифатида муқобил манбалардан, яъни қуёш энергиясидан фойдаланади. Шу боис улар экологик тоза, хавфсиз ҳисобланади. Қуёш батареяларининг ишлаши давомида органик ёқилғи қўлланилмайди, шунингдек, қисиш, ёқиш каби атмосферага зарар етказадиган жараёнлар кечмайди. Шу боис қуёш батареялари атроф-муҳитга ҳам, инсон организмига ҳам ҳеч қандай зарар етказмайди.

Solar Nature қуёш панеллари – сиз учун маъқул ҳажм

Қуёш панелларида қўлланилувчи фотоэлектрик тизимда мосламаларнинг ҳажми турлича бўлиши мумкин – бу мижознинг электрга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқади. Мосламалар модулли тузилмага эгалиги боис мижознинг талабига кўра тизимни индивидуал тарзда мослаштириш, кенгайтириш ёки ихчамлаштириш мумкин.