Ўзбекистон | 11:13 / 30.11.2022
3177
1 дақиқада ўқилади

Давлат органлари почта жўнатмаларини ягона миллий тизим орқали юборади

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари жисмоний ва юридик шахслар номига йўлланувчи хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни ягона миллий тизимдан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси объектлари тармоғи орқали етказиб беради.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қуйидаги почта жўнатмалари ягона миллий тизим орқали йўлланади:

  • юридик ва жисмоний шахслар номига юборилувчи хат-хабарлар, улар томонидан йўлланган мурожаатларга ёзилган жавоб хатлари;
  • тўлов хабарномалари ва билдиришномалар;
  • чақирув қоғозлари, суд хабарномалари ва процессуал ҳужжатлар;
  • давлат хизматларини кўрсатиш натижалари;
  • маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жаримага тортиш тўғрисидаги қарорлар.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид