Ўзбекистон | 12:19 / 30.11.2022
11788
2 дақиқада ўқилади

Ўқитувчилар ўртасидаги “Заковат” интеллектуал турнирининг республика босқичи ўз якунига етди

Ўзбекистон тарихида илк бор ташкил этилган мазкур турнир республиканинг барча ҳудудидаги ўқитувчиларни қамраб олди.

Низомга кўра, турнир икки (саралаш ва республика) босқичда ўтказилди.

Фото: Заковат
Фото: Заковат

Турнирнинг саралаш босқичи 13 ноябр куни республиканинг 14 та ҳудудида бир вақтда ўтказилиб, унда жами 431 жамоа, 3017 нафар ўқитувчи қатнашди. Саралаш якунида барча ҳудуддан учтадан (жами 42 та) жамоа турнирнинг республика босқичига йўлланма олди.

Фото: Заковат
Фото: Заковат

Республика босқичига йўл олган жамоалар сони таълим муассасалари кесимида қуйидагича бўлди:

  • 27 та мактаб жамоалари;
  • 13 та ОТМ жамоалари;
  • 2 та профессионал таълим муассасаси жамоалари.

Фото: Заковат

Турнирнинг республика босқичи 42 та жамоа иштирокида 27 ноябр куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида ўтказилди.

Фото: Заковат
Фото: Заковат

Шиддатли курашлар ва ҳис-ҳаяжонга бой ўтган мусобақа якунида қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:

  • 1-ўрин - Фарғона давлат университети жамоаси;
  • 2-ўрин - Чирчиқ давлат педагогика университети жамоаси;
  • 3-ўрин - “Sodiq school” хусусий мактаби жамоаси.
Фото: Заковат

Ғолиб жамоалар қуйидаги миқдорда тақдирланди:

  • 1-ўрин - 100 млн сўм;
  • 2-ўрин - 60 млн сўм;
  • 3-ўрин - 40 млн сўм.
Фото: Заковат
Фото: Заковат
Фото: Заковат

Мавзуга оид