Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева: “Жадидлар ҳам, Алаш ҳаракати ҳам халқни озод қилишга интилган”
Президент ёрдамчиси Остонадаги нутқида XX аср бошларидаги жадидчилик ва Алаш ҳаракатларининг мақсади бир бўлганини таъкидлади. “Давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси билан, жадидларнинг йиқилган байроғини тиклашга киришдик. Улар худди сизлардаги Алаш ҳаракати вакиллари каби тараққийпарвар ёшлар учун намунадир”, деди Мирзиёева қозоғистонликларга қарата.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева 5 август куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Заковат” Осиё кубогида сўзга чиқди. У Ўзбекистон ва Қозоғистон олдида турган энг муҳим вазифа таълимни ривожлантириш эканини таъкидлаб, ўтган аср бошидаги жадидчилик ва Алаш ҳаракатларини ёдга олди.
“Ўзбекистонда 7 йил аввал ҳам, ҳар йили кузда мактаб ва институтлар ёпилар эди. Ўқитувчилар, талаба ва ўқувчилар далага, пахта теримига мажбурий жалб қилинарди. Бутун бир авлод чаласавод бўлиб қолди. Бироқ биз юз йиллик пахта қуллигига барҳам бердик. Миллионлаб ўқувчилар ўқув масканларига қайтарилди.
XX аср бошларида жадидлар ҳам, Алаш ҳаракати вакиллари ҳам ягона мақсад сари – халқни озод қилиш ва ватан равнақига интилганлар. Барчаларининг орзулари тараққий этган жамият бўлган. Нима учун минтақамиз ривожланишда дунё мамлакатларидан ортда қолаётганини ўлкамиз зиёлилари яхши англаган. Лекин уларга ўйлаган ниятларини амалга ошириш имкони берилмади.
Бир неча авлод алмашди. Мана энди, давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси билан, жадидларнинг йиқилган байроғини тиклашга киришдик. Улар худди сизлардаги Алаш ҳаракати вакиллари каби тараққийпарвар ёшлар учун намунадир. Биз зиёли аждодларимиз ғояларини амалга ошириш, маърифат ва таълимни улар орзу қилган даражага етказиш ҳаракатини бошладик”, – деди Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026