Ўзбекистон | 12:08 / 02.12.2022
9587
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари совуқ антициклон таъсири сақланиб туради

1 декабрдан Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келди. Кейинги кунларда совуқ ҳаво кириб келиши республика барча ҳудудларига тарқалади.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика энг жанубий қисми баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, шимолда 2-5 даража совуқ атрофида бўлади.

Совуқ антициклон таъсири дам олиш кунлари ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, шимолда кечалари 10-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача, кундуз кунлари 2-7 даража совуқ атрофида бўлади.

Республика барча ҳудудларида кучсиз шамол билан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид