Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари импортини 40 фоизга оширди
Ўзбекистон 10 ойда 106 та давлатдан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган.
2022 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 106 та давлатдан қиймати 2,8 млрд АҚШ долларига тенг бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2021 йил мос даври билан солиштирилганда қарийб 40 фоизга ошган.
2022 йил 10 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 36,2 фоиз.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- Россия – 24,1 фоиз;
- Бразилия – 14,7 фоиз;
- Беларусь – 4,3 фоиз;
- Покистон – 2,0 фоиз;
- Эквадор – 1,6 фоиз;
- Хитой – 1,5 фоиз;
- Туркия – 1,4 фоиз;
- Ҳиндистон – 1,3 фоиз;
- Индонезия – 1,1 фоиз;
- бошқа давлатлар – 11,8 фоиз.
Мавзуга оид
15:24 / 01.07.2026
Ўзбекистонда бензин нархи рекорд даражада қимматлашди. Сабаб нима?
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
10:40 / 27.06.2026
Авиаёнилғи тақчиллиги: Россия импортни кескин кўпайтирди
09:30 / 27.06.2026