Тошкентдан борадиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати бекор қилинди
- Мазкур хабар эълон қилинганидан кўп ўтмай ўз актуаллигини йўқотди. Транспорт вазирлиги Тошкентдан вилоятларга автобуслар қатнови тўхтамаслигини маълум қилди, Тошкент автовокзали эълон қилган расмий эълон ўчириб ташланди.
Кучли қор сабаб йўллар музлагани учун 5 декабрдан Тошкент автовокзалидан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳақда “Тошкент” автовокзали хабар берди.
Расмий изоҳда айтилишича, йўналишларда қатновларнинг қайта тикланиши тўғрисида қўшимча маълумот берилади.
Синоптиклар прогнозига кўра, пойтахтда қор ёғиши яқин соатларда тўхтайди. Эртага, 6 декабрда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмаяпти, фақат Фарғона водийси, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва куннинг биринчи ярмида қор ёғиши мумкин.
Совуқ об-ҳаво ҳафта давомида сақланиб туради. Иш ҳафтаси охиригача Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши, фақат республика жануби-шарқий ҳудудларида, асосан тоғолди ва тоғли ҳудудларда 7-8 декабрь кунлари баъзи жойларда бироз қор ёғиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кучли қор туфайли Самарқанд халқаро аэропорти фаолияти ҳам вақтинча чекланди.
Мавзуга оид

00:00 / 10.06.2025
Навоий вилояти учун Хитойдан 60 та автобус олиб келинди

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

21:28 / 22.05.2025