Жаҳон | 23:15 / 07.12.2022
14000
2 дақиқада ўқилади

Путин дунёда ядро уруши таҳдиди кучайиб бораётганини айтди 

Россия президенти ядро қуролини биринчи навбатда мудофаа воситаси сифатида кўришини таъкидлади. 

Фото: Михаил Метцель/ТАСС

Россия президенти Владимир Путин Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзолари билан учрашувда дунёда ядро уруши хавфи ортиб бораётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Россия «ҳар қандай шароитда» оммавий қирғин қуролини биринчи бўлиб қўлламайди. 

Владимир Путин, шунингдек, Россия Федерацияси ақлдан озмаганини ва ядро қуролидан фойдаланиш оқибатларидан хабардор эканини ҳам таъкидлади. Давлат раҳбари Россия ядро қуроли бошқа мамлакатларнинг ядро арсеналларига нисбатан энг «илғор» ва «замонавий» шаклда эканлигини «аниқ» деб атади. 

«Мудофаа воситаларидан фойдаланиш стратегиямиз, яъни биз оммавий қирғин қуроллари биринчи навбатда мудофаа воситаси деб ҳисоблаймиз, буларнинг барчаси жавоб зарбаси деб аталадиган жараён атрофида қурилган. Агар бизга зарба берилса, жавоб қайтарамиз», деб тушунтирди президент. 

27 октябр куни Владимир Путин Россия Украинага ядровий зарба беришдан ҳарбий ёки сиёсий манфаатдор эмаслигини маълум қилди. Аввалроқ, Оқ уй Россия Федерациясини агар ядро қуролидан фойдаланса, «ҳалокатли оқибатларга олиб келиши» ҳақида огоҳлантирган эди. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид