«Толибон» ҳокимиятга қайтганидан бери биринчи марта омма олдида қатлни амалга оширди
Афғонистонда «Толибон» радикал гуруҳи ҳокимият тепасига қайтганидан бери биринчи марта омма олдида ўлим жазосини амалга оширди.
Қатл Фараҳ вилоятидаги футбол стадионида амалга оширилди. Ҳирот вилоятида яшовчи Тожмир исмли шахс беш йил аввал Фараҳ вилоятида яшовчи Мустафони ўлдиргани учун қатл этилди. У жабрланувчининг мотоцикли ва мобил телефонини ўғирлаганликда ҳам айбланган.
Қурбоннинг қариндошлари Тожмирни жиноятда айблаганидан кейин у ҳибсга олинган. Эркак қотилликка иқрор бўлгани айтилмоқда.
Қатлни «Толибон» ҳукуматининг юқори мартабали вакиллари ва бошқа юзлаб одамлар кузатган. Ҳукумат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид сўзларига кўра, расмийлар қаттиққўллик сиёсатини олиб боришда ва шариат қонунларига амал қилишда давом этади. Шунингдек, у жазони ижро этиш тўғрисидаги қарор «жуда пухта» қабул қилингани, уни учта суд тасдиқлагани ва «Толибон»нинг олий раҳбари мулла Ҳайбатулло Охундзода маъқуллаганини ҳам айтди.
«Толибон» ҳаракати 2021 йил августида Афғонистондаги ҳокимият тепасига қайтган эди. 1990 йиллар охиридаги аввалги ҳукмронлик даврида «Толибон» жиноятда айбдор деб топилганларни омма олдида қатл қилиш, калтаклаш ва тошбўрон қилиш каби чораларни қўллаган.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
17:25 / 11.11.2024