Ўзбекистон | 13:46 / 07.12.2022
8141
2 дақиқада ўқилади

Халқаро зайтун кенгаши қароргоҳида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

Халқаро зайтун кенгаши (ХЗК) қароргоҳида Ўзбекистон байроғи кўтарилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Тадбир давомида ташкилот боғида Ўзбекистон номидан зайтун дарахти экиш маросими бўлиб ўтди.

Халқаро зайтун кенгаши раҳбари - Иордания қишлоқ хўжалиги вазири Холид Ханифет сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодий ўсиш анча юқори суръатларини кўрсатаётганига эътибор қаратди. Бу ХЗК ва Ўзбекистон ўртасида кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ишончли асос бўлиб хизмат қилмоқда.

«Ўзбекистон Халқаро зайтун кенгашига аъзо бўлиши республикада зайтун саноатини янада ривожлантириш учун ҳам, экспорт салоҳиятини ошириш учун ҳам қатор имкониятлар яратмоқда. Янги зайтун плантациялари яратиш, уларни қайта ишлаш корхоналарини ишга тушириш, хорижий давлатлар ва ХЗК билан яқиндан илмий-техникавий ҳамда сармоявий ҳамкорлик қилиш имкониятлари яратилади.

Ўзбекистон жанубий вилоятлари иқлими зайтун дарахтлари айрим навлари учун қулай бўлиши мумкин, улар плантациялари Испания ва шунга ўхшаш иқлим шароитига эга бўлган бошқа Ўрта Ер денгизи мамлакатларидаги каби яхши ҳосил беради».

Мавзуга оид