Жаҳон | 21:30 / 08.12.2022
22865
2 дақиқада ўқилади

Эронда илк маротаба намойишчилардан бири қатл этилди 

Эрон ҳукумати мамлакатдаги намойишлар пайтида қўлга олинган шахсга нисбатан ўлим жазосини қўллади.

Фото: EPA

Эрон матбуоти намойишчининг исми Муҳсин Шикорий эканини маълум қилди. У ҳукумат томонидан норозилик намойишларида иштирок этгани учун қатл этилган биринчи шахс бўлди. 

Тергов маълумотларига кўра, эркак 25 сентябр куни Теҳрондаги Саттор Хон кўчасини тўсиб қўйган ва соқчини пичоқ билан жароҳатлаган. Шикорий 23 октябрда ўлимга ҳукм қилинган ва 8 декабрда осиб ўлдирилган. 

Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Эронда камида 21 киши ўлим жазосини кутаётганини айтди. 

Эронда умуммиллий норозилик намойишлари 22 ёшли курд қизи Маҳса Аминийнинг рўмолни нотўғри ўрагани учун «ахлоқ полицияси» томонидан ҳибсга олинганидан кейин вафот этгани сабабли бошланган эди. Мамлакатда норозилик намойишлари сусаймади, улар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувлар билан кечди ва бир қанча шаҳарларни, жумладан, пойтахт Теҳронни ҳам қамраб олди. 

Эрон президенти Иброҳим Раисий, ўз навбатида, Ғарбни мамлакатда тартибсизликни қўзғатаётганликда айблади. 

Мавзуга оид