19:29 / 08.12.2022
12603

«Оскар-2023» мукофотига дастлабки номзодлар эълон қилинди

Энг яхши бадиий анимацион фильм, ҳужжатли фильм ва хорижда суратга олинган фильм номинацияларига даъвогарлар маълум бўлди.

Фото: Reuters

Америка киноакадемиясининг уч номинация бўйича «Оскар-2023» мукофоти учун даъвогарлар рўйхати ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

Энг яхши бадиий анимацион фильм номинациясига 27 та фильм даъвогарлик қилмоқда, жумладан, Гильермо дель Торо томонидан суратга олинган «Пиноккио», шунингдек, «Миньонлар: Грювитация», «Ғалати дунё» ва бошқалар.

Энг яхши ҳужжатли фильм номинациясига 144 та картина танлаб олинган. Жумладан, Венеция кинофестивали ғолиби «Барча гўзаллик ва қон тўкилиши», «Селена Гомес: онгим ва мен», «Дэвид Боуи: Ойнинг орзуси». 15 та фильмни ўз ичига олган қисқа рўйхат 21 декабр куни эълон қилинади.

Хорижда суратга олинган энг яхши фильм номинациясида 92 давлат картинаси даъвогарлик қиляпти. Жумладан, Алехандро Гонсалес Инярритунинг «Бардо» (Мексика), «Бир пайтлар кинода» (Ҳиндистон), «Корсаж» (Австрия) ва бошқалар.

Оскарни топшириш маросими 2023 йил 12 мартда ўтказилади.

Top