Зеленский уруш келаси йил якунланишига ишоняпти
Украина президенти Володимир Зеленский Politico томонидан 2022 йилда Европанинг энг нуфузли одами деб тан олинишига бағишланган мурожаатида келаси йил бошидаёқ Украинада тинчлик ўрнатилишига ишонишини айтди.
«Мен украиналиклар келаси йилда ҳам энг нуфузли бўлишига ишонаман, лекин тинчлик даврида», деди Зеленский ва «барқарорликни сақлашга ёрдам берган Европадаги барча дўстларга» ва «миллионлаб одамларга бу даҳшатли вақтни енгиб ўтишга ёрдам бергани» учун миннатдорчилик билдирди.
«Европа ўзгармоқда. Қитъа ўзининг стратегик муносабатларини қайта кўриб чиқмоқда, мудофаага жиддийроқ муносабатда бўлмоқда, савдо сиёсати, шунингдек, кенгайтириш ва энергия хавфсизлиги сиёсатини қайта кўриб чиқмоқда. Умуман олганда, у европалик бўлиш нимани англатишини қайта кўриб чиқмоқда - ва бу кўп жиҳатдан президент бўлган украиналик комедия актёри туфайли содир бўлмоқда», — дея тушунтирди Politico Зеленскийни Европадаги энг нуфузли шахс деб тан олиш ҳақидаги қарорини.
Бундан олдин Британиянинг Time журнали талқинига кўра, Украина президенти Володимир Зеленский ва «Украина руҳи» «йил одами» бўлганди.
Нашрнинг таъкидлашича, Зеленский босқиннинг дастлабки мураккаб ҳафталарида Киевни тарк этмади. Жанглар давомида рус босқинчилари ўз мақсадига эриша олмади.
Журналистлар энг оғир даврда Украинада қолган Зеленскийни Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани билан таққослашади. «Толибон» кучлари яқинлашгач, Ғаний пойтахтдан қочиб кетган эди.
Зеленский вазиятга мослаша олди ва босим остида ўзини йўқотмасликни ўрганди. Президент ортидан минглаб украиналиклар қуролни қўлга олиб, ўз уйи ҳимоясига отланди, деб ёзди нашр.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
08:30 / 07.11.2024