Ўзбекистон | 18:54 / 09.12.2022
3670
2 дақиқада ўқилади

“Универсалбанк” АТБ фаолияти “Барқарор” рейтинг даражасида деб баҳоланди

Фото: Универсалбанк

 2022 йил 2 декабрь куни халқаро нуфузли Fitch Ratings рейтинг компанияси АТБ “Универсалбанк” кредит рейтингини “B-”, истиқболи “Барқарор” рейтинг даражасида баҳолади.

Ушбу даража банкнинг асосий кўрсаткичлари барқарорлигини, хусусан, кредитлаш салоҳиятининг юқорилигини ифодалайди ҳамда мижозлари ва ҳамкорлари олдида ишончлилигини намоён этади.

Халқаро Fitch Ratings рейтинг компанияси томонидан АТБ “Универсалбанк”нинг 2022 йилдаги фаолияти бўйича риск профилини белгилаш кўрсаткичи “b-“ тоифага тўғри келиши бўйича хулоса берилган бўлиб ушбу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 1 поғона кўтарилган.

Fitch Ratings банк рейтингини аниқлашда унинг молиявий фаолияти, хусусан, кредитлаш соҳасида истиқболдаги салоҳиятини чуқур ўрганиб, таҳлил қилди. Банк сармоялари кичик бизнес соҳасини молиялаштиришда муҳим рол ўйнайди.

Етакчи рейтинг компанияси томонидан тақдим этилган ушбу халқаро даражадаги рейтинг АТБ “Универсал банк” фаолияти самарадорлигини ҳамда ўз вазифаларини тўлақонли бажараётганлигини билдиради.

Реклама

Мавзуга оид