Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туман сабабли Қарши халқаро аэропорти иши вақтинча чекланди
Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати
Совуқ туман 11 декабр куни Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кўриш чегарасининг пасайиб кетиши (горизонтал 200 метр, вертикал 50 метр) Қарши халқаро аэропортида рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни чеклаб қўйган.
Uzbekistan Airports’нинг Тошкент—Қарши йўналиши бўйича, соат 08:00 да учиши керак бўлган HY-77 рейси ҳали ҳам пойтахтдан уча олмаган.
Қарши аэропортидагиларнинг маълум қилишларича, кўриш масофаси аста-секин яхшиланмоқда. Аэропорт яқин икки соат ичида самолётларни қабул қилиш ва учиришга қўйилган чекловларни бекор қилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:49 / 11.12.2025
Туман ҳаводаги майда заррачалар миқдорини ошириши мумкин — Ўзгидромет
12:23 / 31.10.2025
“Ўзбекистон темирйўллари” вa Uzbekistan Airways хизматлари таннархи камида 20 фоизга пасайтирилади – транспорт вазири
16:02 / 06.10.2025
“Таваккал эмас, балки қоида” – Uzbekistan Airports самолётлар нега зилзилада иккинчи айланишга ўтишига тушунтириш берди
13:27 / 23.08.2025