Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
Президент Шавкат Мирзиёев 2 феврал куни авиация соҳасида трансформация жараёнлари бўйича тақдимот билан танишди. Унга кўра, 2026 йилдан бошлаб Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports акциядорлик жамиятлари томонидан носоҳавий фаолиятни молиялаштириш тўхтатилади.
Тақдимотда фуқаро авиацияси корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Харажатларни қисқартириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда асосий фаолият турига хос бўлмаган хизматларни аутсорсингга ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Маълум қилинишича, 2026 йилдан бошлаб Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports томонидан носоҳавий йўналишларни молиялаштириш амалиёти бекор қилинади. Корхоналар ўз фаолиятини мос равишда 16 ва 18 та устувор вазифа асосида ташкил этади.
Устувор йўналишлар қаторида хизматлар сифатини ошириш орқали рақобатбардошликни мустаҳкамлаш, хизмат ва маҳсулот таннархини ҳисоблашда мақбул методологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш вазифалари белгиланган.

Шунингдек, трансформация доирасида ташкилий тузилмаларни қайта кўриб чиқиш, штат бирликларини мақбуллаштириш, халқаро кредит рейтингларини ошириш, IPO'га чиқиш ва корпоратив халқаро облигацияларни жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Йиғилиш якунида мутасаддиларга белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Мавзуга оид
09:45
Уранни қайта ишлаш қувватларини ошириш чоралари белгиланди
09:33
Кўмир қазиб олишда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш режалаштирилмоқда
09:04
Авиация кадрлари тайёрлаш тизими янгиланади: университет ва техникум ташкил этилади
21:31 / 02.02.2026