17:25 / 12.12.2022
9655

Андижондаги ёнғинда фуқаро вафот этди

Фото: Андижон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Андижон туманидаги хонадонда содир бўлган ёнғин оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, яна бири шифохонага ётқизилган. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, 12 декабрь куни соат 13:41да Андижон тумани “Саноат” МФЙ Саноатчи кўчаси 34-уйда ёнғин бошланган.

Ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилиб, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:43 да воқеа жойига етиб келди ва ёнғин соат 13:46 да қуршаб олиниб, соат 14:04 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ушбу хонадонда яшовчи 1959 йилда туғилган М.Абдуллаева олган тан жароҳати сабабли воқеа содир бўлган жойда вафот этган. Фарзанди 1991 йилда туғилган З.Абдуллаев 85% куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган. 

Ёнғинда яшаш уйларининг 40 м кв қисми ёниб зарарланган. Аниқланишича, ёнғин иситиш печидан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан. 

Ёнғинни зудлик билан бартараф этишда яшаш  уйларининг 200 м кв қисми сақлаб қолинган.

Top