Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россияни Сан-Францискодаги APEC саммитига таклиф қилмоқчи
Россия президенти Владимир Путин Сан-Францискода бўлиб ўтадиган APEC саммитига таклиф қилинади, деди расмий Вашингтон вакили. Россия вакиллари ташкилотнинг АҚШдаги йиғилишларида қатнашиши мумкин.
Фото: APEC
Россия 2023 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик (Asia-Pacific Economic Cooperation, APEC) блокининг йиғилишларига таклиф қилинади. Бу ҳақда 12 декабрь, душанба куни АҚШ маъмуриятининг APEC'даги расмий вакили Мэтт Мюррей Сингапурдаги брифингда маълум қилди.
Бироқ у Россия президенти Владимир Путиннинг Сан-Францискодаги APEC саммитида иштирок этиши ёки этмаслиги борасида аниқ жавоб айтмади.
Россия 21 давлатни ўз ичига олган APEC аъзоси. Россиянинг Украинага қарши уруши фонида Москва ва Вашингтон ҳамда бошқа Ғарб давлатлари ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашди, улар Россия тажовузига жавобан мисли кўрилмаган санкциялар киритди. Украинадаги уруш бошқа кўплаб давлатлар, хусусан Сингапур томонидан ҳам қораланган ва мамлакат жазо чораларини жорий қилган.
Ноябрь ойида Таиландда бўлиб ўтган APEC саммитида Путин номидан Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов иштирок этган эди. Ноябрь ойида Балида бўлиб ўтган G20 саммитида ҳам Россия президенти Индонезиядан ғарб ҳукуматлари босимига қарши чиққан ҳолда юборилган ташриф таклифига қарамай қатнашмади. Ҳар икки учрашув иштирокчилари Россиянинг Украинага қарши урушини қоралади.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025