20:46 / 12.12.2022
17983

Сирдарёда ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

Ҳоким ёрдамчиси ўзи таъсисчи бўлган МЧЖга 12 ҳолатда фуқароларнинг кредит маблағларини ўтказган ва улар мақсадсиз йўналтирилган.

Фото: Владимир Федоренко

Маълум қилинишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Сирдарё вилоятида ўтказилган ўрганишларда, имтиёзли кредитлардан ноқонуний ва мақсадсиз фойдаланиш ҳолати аниқланган.

Жумладан, Боёвут тумани ҳокими ёрдамчиси Т.Ж. ўзи таъсисчи бўлиб 3 та тадбиркорлик субъекти ташкил этган. Сўнг МЧЖлардан бирига 12 ҳолатда фуқароларнинг 371,5 млн сўм кредит маблағларини ўтказиб берган.

Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратурага юборилган. Прокуратура мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказган.

Қайд этилишича, 2022 йил 3 ноябр куни Боёвут тумани ҳокими ёрдамчиси Т.Ж.га ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «в», «г» бандлари ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top