Қалин туман Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди
Наманган халқаро аэропортида қалин туман туфайли кўриниш пасайиб кетиши (50 м) рейсларни қабул қилиш ва жўнатишини чеклаб қўйди. Шу сабабли, иккита рейс муқобил аэродромларга жўнатилди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Уфа-Наманган йўналиши бўйича HY9958 рейси маҳаллий вақт билан соат 07:15 да Тошкент аэропортига қўнди.
Шунингдек, Jazeera Airways авиакомпаниясининг J9645 рейси (Қувайт — Наманган) ҳам пойтахт аэропортига йўналтирилган.
Кўринишнинг пастлиги Red Wings WZ1127 (Екатеринбург-Наманган) рейси кутиш зонасига юборилишига сабаб бўлди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 07:30 да белгиланган аэропортга қўниши керак эди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9825 (Наманган-Сочи) ва HY9823 (Наманган-Уфа), шунингдек, Flydubai FZ781 (Дубай-Наманган) рейслари Наманган халқаро аэропортида об-ҳаво яхшилангунига қадар кечиктирилган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024