Туркияда Европадаги энг йирик газ омбори ишга туширилди
Мамлакат ҳукумати энергия инқирозининг олдини олиш чораларини кўрмоқда.

Фото: AP
Туркиянинг Истанбул шаҳри яқинида жойлашган Силиври ерости газ омбори сиғими 4,6 миллиард куб метрга, суткалик газ етказиб бериш имконияти эса 75 миллион куб метрга етказилди. Бу уни Европадаги энг йирик газ омборига айлантирди.
Бундан олдин Силиври 3,2 миллиард куб метр сиғимга ва газ тақсимлаш тизимига кунига 28 миллион куб метр газ етказиб бериш имкониятига эга эди.
«Силиври бугунги кунда Европадаги энг катта газ омборига айланди», деди Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ерости газ омборини кенгайтириш лойиҳасини якунлаш маросимида сўзлаган нутқида.
Унинг сўзларига кўра, Силиври газ омбори салоҳияти мовий ёқилғига бўлган йиллик эҳтиёжнинг 8 фоизини қоплаш имконини беради.
«Тизимга юклама энг катта бўлган даврларда Силиври газ омбори мамлакатимиз ички эҳтиёжининг чорак қисмини қоплай олади», деб давом этди Туркия раҳбари.
Туркиянинг энергетика концепциясида 2053 йилга бориб, ташқи манбаларга қарамликни 71 фоиздан 13 фоизга камайтириш назарда тутилган.
Мавзуга оид

20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди

02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади

23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр

17:14 / 14.05.2025