Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта ўртасида ёғингарчилик бўлади, ёмғир қорга айланади
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб республика марказий ва шарқий ҳудудларида баъзи жойларига туман тушади. Ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиқ атрофида бўлади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртага республика катта қисмида 7-10 даража илиқ бўлган ҳарорат билан қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Фронт кириб келишида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бироз қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача пасаяди.
21 декабрда совуқ антициклон кириб келиши республика барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ атрофида бўлади. Республика шимолида кечаси ҳарорат 9-11 даража совуққача кучаяди, кундуз куни 0-3 даража совуққача пасаяди.
22-23 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 декабрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳарорат кечалари 2-5 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража илиққача пасаяди.
Республика бўйича кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.
21-22 декабрь кунлари йўлларда яхмалак кузатилади.