Ўзбекистон | 10:27 / 19.12.2022
2797
1 дақиқада ўқилади

Ислом цивилизацияси марказининг Ар-Риёдда бўлинмаси очилади

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ислом цивилизацияси маркази ва Саудия Арабистони Подшоҳ Файсал номидаги Ислом тадқиқотлари маркази ўртасида видеомулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: pexels.com

Тадбирдан кўзланган мақсад икки муассаса ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, қўлёзма ва илмий асарларни биргаликда ўрганиш ҳамда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Ар-Риёдда бўлинмасини ва Подшоҳ Файсал номидаги Ислом тадқиқотлари маркази Ислом цивилизацияси марказида кутубхонасини ташкил этиш билан изоҳланади.

Подшоҳ Файсал номидаги Ислом тадқиқотлари маркази бош котиби ўринбосари Иброҳим Дуғайсир ҳозирги кунда ЎИЦМ билан икки томонлама алоқалар ўрнатилганидан мамнун эканини билдирар экан, биргаликда илмий изланишларни олиб бориш, ўзаро маълумотлар алмашиш ва икки марказ бўлинмалари ҳамда кутубхоналарини очиш муҳим эканини таъкидлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид