6 йилда аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп уй-жойлар қурилди
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси бўлиб ўтяпти.
Маълум қилинишича, охирги олти йилда мамлакат бўйича қарийб 300 мингта ёки аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп уй-жойлар қурилди.
Бу даврда қўшимча 500 минг ўқувчи ўрни яратилиб, уларнинг жами сони 5 миллион 300 мингга етди. Ҳозирги вақтда яна 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрни яратиш бўйича ишлар жадал давом эттирилмоқда.
Бу йил 381 нафар спортчи Жаҳон ва Осиё мусобақаларида, 43 нафар иқтидорли ва билимдон ёшларимиз нуфузли халқаро фан олимпиадалари ҳамда танловларида совринли ўринларни қўлга киритди.
"Нуроний отахон ва онахонларимиз оила даврасида, Ҳаж ва Умра зиёратларида шукроналик дуоларини қилаётгани, бизга куч ва ғайрат бағишламоқда", - деди президент.
Мавзуга оид
21:19 / 21.12.2024
Тадбиркор президентдан шахсга доир ва банк маълумотларини Cloud'да сақлашга рухсат беришни сўради
20:49 / 21.12.2024
“Таннархни тушириш – кенгайиш, ҳажмни ошириш билан бўлади” — Зафар Ҳошимов
18:40 / 21.12.2024
Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади
14:34 / 20.12.2024