11:11 / 20.12.2022
4949

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми илк бор 80 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси бошланди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди, 2018 йилда 52 миллиард доллар бўлган.

Иқтисодиётга шу йилнинг ўзида 8 миллиард доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспорт 19 миллиард долларга етди.

Давлат раҳбари мамлакат миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўяётгани, ҳаёт барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бераётганини таъкидлади.

“Беҳисоб шукур, бу йил аҳолимиз 36 миллиондан ошди. Ҳар йили сафимизга қарийб 900 минг янги авлод қўшилмоқда.

Ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш учун тинимсиз изланяпмиз.

Якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлди, десам, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Ушбу даврда тўплаган тажрибамиз бир ҳақиқатни яққол исботлаб бермоқда: тараққиёт – фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади!” - деди президент. 

Top