Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича ташаббуси БМТ Хавфсизлик кенгашида тақдим этилди
БМТ Хавфсизлик кенгашининг Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишга бағишланган йиғилишида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари, муваққат ишлар бўйича вакил Нурулла Абдуллаев мамлакат томонидан Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди, деб хабар қилмоқда «Дунё».
Ҳиндистон раислигида бўлиб ўтган очиқ йиғилишда БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларига президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ шафелиги ва кўмагида Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш, жаҳон ҳамжамияти талабларини босқичма-босқич амалга оширишни ушбу давлат ҳокимият органлари билан мувофиқлаштириш бўйича юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини ташкил этиш ташаббуси тақдим этилди.
Хавфсизлик кенгаши аъзоларига Ўзбекистоннинг Афғонистондаги амалдаги расмий органлар билан ўзаро ҳамкорлиги самарали тажрибаси ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон “Толибон” ҳаракати билан мулоқот орқали сўнгги 25 йил ичида биринчи марта шимолий вилоятларда қизлар учун мактаблар очишга, Покистон денгиз бандаргоҳларига ва Афғонистон орқали юк транзитини йўлга қўйишга муваффақ бўлди. Ўтган 10 ой давомида мазкур транзит йўналиши бўйича ҳар икки йўналишда 600 минг тоннага яқин юк ташилган бўлиб, ҳеч қандай хавфсизлик ҳодисаси кузатилмаганига эътибор қаратилди.
Йиғилиш иштирокчиларига афғон мутахассислари ва талабаларини, аёлларни ўқитиш ҳамда касбга йўналтириш, электр таъминоти, муваффақиятли амалга оширилган инфратузилма лойиҳалари, афғон халқига фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш, афғон халқига кўмаклашиш бўйича республика томонидан кўрсатилаётган ёрдам ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди. Термиз шаҳридаги кўп функцияли транспорт-логистика хаби орқали ушбу йўналишдаги халқаро саъй-ҳаракатлар мувофиқлаштирилаётгани қайд этилди. Ушбу хабга БМТ шафелигида халқаро мақом бериш таклифи билдирилди.
Афғон халқи ҳеч қачон уруш қилмагани, улар барчаси афғон заминига ташқаридан олиб келингани алоҳида таъкидланди. Жаҳон ҳамжамияти афғонлар тақдири, бу мамлакат келажаги учун маънавий жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак. Бу мамлакат қайта изоляция қилинишига йўл қўймаслик, афғон халқини мамлакатда тобора оғирлашиб бораётган гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар билан ёлғиз қолдирмаслик кераклиги билдирилди.
Мавзуга оид
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024
Исроил БМТга UNRWA фаолияти тақиқлангани ҳақида расман хабар берди
22:45 / 02.11.2024