Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bellingcat раҳбари Христо Грозев Россияда қидирувга берилди
Россия Ички ишлар вазирлиги Bellingcat раҳбари, болгариялик журналист-суриштирувчи Христо Грозевни қидирувга берди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг Россия армияси ҳақида ёлғон хабарларни тарқатиш моддаси бўйича айблов қўйилган.
Христо Грозев Россия билан боғлиқ бир қанча шов-шувли ишлар бўйича суриштирув ўтказгани билан ном қозонган. Жумладан, 2018 йилда Буюк Британияда Сергей ва Юлия Скрипал Россия давлат разведка бошқармаси (ДРБ) ходимлари Петров ва Боширов томонидан заҳарлангани ҳақида, 2020 йилда россиялик мухолифатчи Алексей Навальний ҳам шунга ўхшаш ҳолатда заҳарлангани ҳақида суриштирув мақолаларини эълон қилган.
2022 йил ёзида Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Грозевни Россия ҳарбий самолётини олиб қочмоқчи бўлган Украина разведкасига ёрдам берганликда айблаган эди.
Грозев бу айбловларни рад этиб келмоқда.
Мавзуга оид
12:21 / 18.02.2026
Россияда операторлар ФХХ талаби билан алоқани ўчириши мумкин
11:27 / 20.01.2026
Болгария президенти Румен Радев истеъфога чиқишини эълон қилди
20:55 / 31.12.2025
Болгария 1 январдан еврога ўтади
11:19 / 13.12.2025