Ўзбекистон | 12:46 / 26.12.2022
7811
1 дақиқада ўқилади

Қалин туман Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди

Қалин туман туфайли кўриш чегарасининг пасайиши (125 м) Наманган халқаро аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди.

Фото: Uzbekistan Airports

Намангандаги ноқулай шароит туфайли Москва — Наманган йўналиши бўйича Red Wings авиакомпаниясининг WZ4483 рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9806/9829 рейси эса (Самара — Наманган — Екатеринбург) Фарғона халқаро аэропортидан амалга оширилади.

Наманган аэропортининг хабар беришича, яқин соатларда об-ҳаво шароити яхшиланиши кутилмоқда.

Йўловчилар парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчилардан олишлари мумкин.

Мавзуга оид