Ўзбекистон | 11:50 / 27.12.2022
22482
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар дам олиш учун энг кўп сафар қилган давлат маълум қилинди

2022 йилнинг октябрь ойида 55,7 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун хорижга чиққан.

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун октябрь ойида энг кўп сафар қилган давлатлар орасида Туркия биринчи ўринни эгаллаб турибди – 19,2 минг киши.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 10,9 минг киши ҳамда 3,3 минг киши дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун борган БАА ва Саудия Арабистони жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Кувайт – 2,6 минг киши;
  • Миср –  2,2 минг киши;
  • Жанубий Корея – 1,4 минг киши;
  • АҚШ – 0,8 минг киши;
  • Германия – 0,6 минг киши;
  • Ҳиндистон – 0,5 минг киши;
  • Буюк Британия – 0,3 минг киши.

Мавзуга оид