Ўзбекистон | 08:47 / 28.12.2022
5829
3 дақиқада ўқилади

Gross суғурта компанияси мамлакатнинг энг яхши брендларидан бири деб тан олинди

Фото: Gross

Ўзбекистон маркетинг уюшмаси юритадиган Миллий брендлар рейтингида Gross суғурта компаниясининг бренди мамлакатимиздаги брендлар ва Ўзбекистонда тақдим этилган барча халқаро брендлар орасида 10-ўринни ва мамлакатимиздаги суғурта компаниялари орасида биринчи ўринни эгаллади.

Компания 2022 йилни анъанавий равишда ижобий кўрсаткичлар билан якунламоқда. Бугунги кунда компания 3 миллиондан ортиқ мижозларга молиявий хизматлар кўрсатмоқда, улар орасида йирик компаниялар, шу жумладан халқаро компаниялар ҳам бор. Улар Ўзбекистон ҳудудида ўз фаолиятларини олиб борган ҳолда юқори сифатли сервис хизматлари ва молиявий ишончлилик туфайли Gross компаниясини танламоқда.

2022 йилда компания 626 466 та янги шартнома тузди, бунда у 285 млрд сўм миқдорда суғурта мукофотларини ишлаб топди ҳамда 219 трлн сўм миқдорда мажбуриятларни ўз зиммасига қабул қилди. Шунинг билан бир қаторда Gross компанияси 5250 та суғурта ҳодисаси бўйича суғурта даъволарини қаноатлантирган ҳолда 62,7 млрд сўмдан ортиқ миқдорда суғурта товонларини тўлаб берди.

Бугунги кунда Gross суғурта компанияси Ўзбекистонда суғурта соҳасида энг йирик ва ишончли бўлган компаниялар рейтингида барқарор ўринни сақлаб келмоқда. Компания 2022 йилда Fitch Ratings халқаро капитал бозорлари учун етакчи рейтинг агентлигидан «барқарор» деган прогноз билан «Б+» даражасида молиявий барқарорлик рейтингини олган ҳолда мамлакат ва жаҳон бозорларидаги ўзининг молиявий ишончлилигини яна бир бор исботлади.

Gross компанияси аҳоли орасида хабардорлик даражасини ошириш устида доимий равишда ишлар олиб борган ҳолда мижозлар учун инновацион сервислар ва янги маҳсулотларни фаол равишда жорий қилиб келмоқда. Буни 2022 йилда ўтказилган TAF!2022 реклама фестивалида берилган учта мукофот ҳам исботлаб турибди. Халқаро ҳайъат «Миллий қадриятлар қўлланган компания» номинациясида «платина» мукофотини, мамлакатимиз ҳакамлар ҳайъати эса «Янги маҳсулот ёки хизматларни жорий қилиш» номинациясида «олтин» ҳамда «Диджитал кампания» номинациясида «бронза» мукофотини беришга қарор қилди. Шунингдек, Gross компанияси Red Jolbors 2022 Марказий Осиё коммуникациялар фестивалида Film Craft: Cinematography номинацияда «кумуш» соҳиби бўлди.

Gross компанияси бугунги кунда 11 йиллик иш тажрибасига эга бўлган, хизматлар сифатини ошириш ва суғурта маҳсулотларини рақамлаштиришга йўналтирилган аниқ ривожланиш стратегиясига эга бўлган компаниядир.

Компания барчани кириб келаётган Янги йил билан табриклайди ҳамда фаровонлик ва бахт тилайди! Бизга билдирилган ишонч учун ҳамкорларимиз ва мижозларимизга ўз самимий миннатдорлигимизни билдирамиз.

Мижозларни қўллаб-қувватлаш марказининг ягона рақами: 1166.

Сайт: gross.uz

Facebook: fb.com/grossuz

Instagram: @gross.uzb

Телеграм: t.me/grossuzb

Телеграм-бот: t.me/grossrobot

Реклама

Мавзуга оид