Gross суғурта компанияси TAF!2022 реклама фестивалида 3та мукофотни қўлга киритди
Gross суғурта компанияси тўртинчи Тошкент TAF!2022 реклама фестивалида учта мукофот соҳиби бўлди. Фестивал Ўзбекистонда ягона энг йирик реклама намойишига айланди. Gross компанияси истеъмолчилар ва халқаро профессионал ҳакамлар ҳайъатига ўз реклама кампанияларини намойиш қилиш ҳамда ўз ишларига юқори баҳо олиш имконига эга бўлди.
Маркетинг соҳасидаги етакчи мутахассислар томонидан профессионал баҳолаш якунларига кўра Gross компаниясининг «Ҳар йўл — оқ йўл» реклама кампанияси 3та мукофотга сазовор бўлди. Ҳалқаро ҳакамлар ҳайъати «Миллий қадриятлар қўлланган кампания» номинациясида «Платина» мукофотини, мамлакатимиз ҳакамлар ҳайъати эса «Янги маҳсулот ёки хизматларни жорий қилиш» номинациясида «Олтин» ҳамда « Digital кампания» номинациясида «Бронза» мукофотини беришга қарор қилди. Реклама кампанияси Synthesis креатив агентлиги иштирокида амалга оширилди ва Mubinov video-prodakshen (Snova — prodakshn) томонидан ҳаётга татбиқ қилинди.
Халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзолари реклама ролиги ижросида юқори даражада профессионаллик намоён этилганини ва ўзбек миллий қадриятларидан ҳамда менталитетининг ўзига хос жиҳатларидан савияли фойдаланилганлигини алоҳида қайд этди.
Ролик дам олишга чоғланган оила ҳақида қизиқарли тарихни ҳикоя қилади. Бу билан компания одамларга суғурта билан ҳимояланиш ҳақида қадриятларни сингдира олган.
Gross суғурта компанияси жамоаси ғоядан бошлаб, уни рўёбга чиқариш ва оммалаштиришнинг ҳар бир босқичида реклама кампаниясини яратиш ва ишга туширишда ўз ҳиссасини қўшган барча-барчага, шунингдек Тошкент реклама фестивалини ўтказганлиги учун Ўзбекистон маркетинг уюшмасига ҳамда ўз танловини амалга оширган ҳайъат аъзолари бўлмиш экспертларга ўз миннатдорчилигини билдиради.
Шуни доимо ёдда тутингки, Gross билан: «Ҳар йўл — оқ йўл» .
Мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази: 1166.
Сайт: gross.uz
Facebook: fb.com/grossuz
Instagram: @gross.uzb
Telegram: t.me/grossuzb
Telegram-bot: t.me/grossrobot
Реклама