Жорий йил 17 ноябр куни InterContinental меҳмонхонасида Gross суғурта компанияси ташаббуси билан бошланган «ХАВФСИЗ ҲАРАКАТ» ижтимоий лойиҳаси учун махсус яратилган «Яшагим келар» қўшиғи ва клипининг катта премераси бўлиб ўтди. Клип реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда режиссёрнинг клип ғоясига оид ноёб ўй-мулоҳазаси бўйича ЙТҲ реал иштирокчилари билан содир бўлган ҳолатлар видеорегистратор ва ташқи кузатув камераларининг тасвирларидан фойдаланилган.

Йўл-транспорт ҳодисалари статистикасининг ҳар рақами ортида инсон ҳаёти ва барбод бўлган қайғули тақдирлар яширинган. Афсуски, қўрқув келтириб чиқариши ва йўл ҳаракатининг ҳар бир иштирокчисини ҳушёрликка даъват қилиши керакдек бўлган мазкур рақамлар оддий ҳолат каби лоқайд қабул қилиниши кишини чуқур ўй ва мулоҳазаларга тортади.

Бироқ барча кўниккандек бўлган мазкур ҳолат даҳшати кам бўлиб қолгани йўқ, балки ҳамон катта йўқотишларни келтириб чиқармоқда. Нафақат моддий зарарлар, балки жисмонан ва руҳан етказилган зиёнлар кўлами бундан-да даҳшатлироқ! Эндиликда йўлларда содир бўлаётган ҳодисаларга нисбатан лоқайд ҳолда ва вазиятни тузатишга доир чора-тадбирларни кўриш заруратини эътиборга олмай қолиб бўлмайди.

Gross суғурта компанияси ўз ижтимоий масъулиятини намоён қилган ҳолда мазкур муаммога жамоатчилик диққат-эътиборини жалб қилиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ва «ХАВФСИЗ ҲАРАКАТ» лойиҳасининг қатор ҳамкорлари кўмагида лойиҳанинг навбатдаги ташаббусини амалга оширишга, яъни «Яшагим келар» қўшиғи ва клипини яратиш ҳамда тасвирга олишга муваффақ бўлди.

«ХАВФСИЗ ҲАРАКАТ» хавфсиз йўл ҳаракатини тарғиб қилувчи кенг кўламли ижтимоий лойиҳа бўлиб, у пиёдаларнинг хавфсиз ўтиш жойларини ташкил этиш, светофор ва тезлик режимига риоя қилиш, шунингдек транспорт воситалари йўловчилари хавфсизлигини таъминлаш каби йўл ҳаракати муаммоларига жамоатчилик диққат-эътиборни жалб қилишга қаратилган.

«Шуни қайд этиш жоизки, сўнгги пайтларда корпоратив муҳитда ижтимоий лойиҳалар ташаббуси билан чиқиш ва жамиятдаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш учун масъулиятни ўз зиммасига олиш борасида ижобий тамойил кузатилмоқда. Биз асосий фаолият турларидан бири автосуғурта бўлган суғурта компанияси сифатида «ХАВФСИЗ ҲАРАКАТ» лойиҳаси ташаббуси билан чиққан ҳолда жамият диққат-эътиборини йўллардаги ҳодисалар ва уларнинг оқибатлари муаммосига қаратиш масъулиятини ўз зиммамизга олдик. Ахир автомобилни тиклаш мумкин, аммо инсон ҳаётини қайтариб бериш бизнинг ихтиёримизда эмас!